avatar
Куч
854.11
Рейтинг
+344.89

Qahhorov Sarvar Sayfiddinovich

Мақолалар

Қон гуруҳи кишининг характери ва ўзига хос хусусиятларини аниқлайди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

   Қон гуруҳи кишининг характери ва ўзига хос хусусиятларини аниқлайди. Бу фикрни кўплаб психологлар миллионлаб инсонларнинг ҳаётини ўрганиб, қон гуруҳи бўйича одамларнинг ҳарактер кўринишини аниқлашга муваффақ бўлди. Ўша маълумотни сизларга ҳам тақдим этишга қарор қилдик.


I Гуруҳ – Сиз лидерликка ўчсиз. Олдингизга қўйган мақсадга эришмагунча тинчимайсиз. Олға ҳаракат қилишда тўғри йўналиш белгилай оласиз. Ўз кучингизга ишонасиз, лекин эҳтиросли ҳолда эмас. Камчиликларингиз ҳам бор. Сиз ўта рашкчи ва шошқалоқсиз. Бундан ташқари сиз жуда иззатталабсиз.


Ижобий томони: Ростгўй, жозибадор, келишган қадди қоматли, кек сақламайдиган, кенг ва ҳур фикрлисиз.


Салбий томони: Қизғанчиқ, бетгачопар, ҳиссиз.


II Гуруҳ – Сиз осойишталик ва тартиб интизомни яхши кўрасиз. Одамлар билан яхши ишлай оласиз. Бундан ташқари сиз таъсирчан, маданиятли ва очиқ кўнгилсиз. Сизнинг камчилигингиз – ўжарлигингиз ва асабларингизни бошқариб билмаганигиздадир.


Ижобий томони: ишончли шерик, дўст, ҳар доим ҳамкор бўла оласиз.


Салбий томони: манман ва қизиққонсиз.


Шукроналик - ёшларимизнинг олий фазилати бўлсин

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 “Авваламбор, қандай бетакрор ва гўзал Ватан бизга насиб этгани, ҳаётимиз тобора юксалиб, обод ва фаровон бўлиб бораётганининг қадрига етиб, шукроналик ҳисси билан, юртимизнинг тинчлиги, халқи­мизнинг ҳамжиҳатлигини ҳар томонлама асраш ва мустаҳкамлаш, доимо сергак, сезгир ва ҳушёр бўлиб яшашимизни бугун ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда”.


                                                                                                               Ислом КАРИМОВ


     Психолог мутахассислар шукроналикни турмуш, оила, иш фао­лияти ва бошқа жабҳаларга уйғунлик берувчи фазилат деб эътироф этади. Миннатдорлик неъматларни тан олиш бўлиб, катта жасорат, яхшилик қилиш билан баробардир.



Ёш психолог тавсияси: муваффақият излаганлар учун фойдали маслаҳатлар

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

1. Камроқ ухланг. Бу сизга ҳаётингизни мазмунли ва самарали ўтишига ёрдам беради. Аксарият одамлар учун соғлиқларини яхши ҳолда сақлаб туришлари учун 6 соатлик уйқу етарли. Сиз ҳам 21 кун давомида одатда турадиган вақтингиздан 1 соат аввал туришга ҳаракат қилинг ва бу бора-бора одатга айланади. Шуни эсда тутингки, уйқунинг сифати унинг миқдоридан муҳимроқ. Яна шуни тасаввур қилингки, сизда ҳақиқатда муҳим бўлган ишларни қилиш учун қўшимча 30 соат пайдо бўлади.


2. Тонгнинг бир соат вақтини ўзингизни устунгизда ишлашга ажратинг. Бадантарбия  қилинг, фикрларингизни ва хотирангизни жамланг,  олдингизда турган кунни тасаввур қилинг, кунингизга ўзгача жило берадиган ғайрат ва шижоат улашадиган матнлар ўқинг, мотивация берадиган аудиотасмаларни эшитинг ёки буюк китоблар ўқинг. Куннинг бу сокин вақтини сизни кун давомида зарур бўлган куч ва энергия билан руҳиятингизни бойитишга сарфланг. Ҳафтада бир кун қуёш чиқишини кузатинг ёки очиқ табиатга чиқинг. Кунинг хайрли бошланиши ўзинингизни қайта янгилашингизнинг самарали усулидир.


Mиллий мафкура халқнинг мақсад-муддаоларини ифодалайди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    Жаҳон ҳамжамиятининг мустақил Ўзбекистонни тан олиши, давлатимизнинг кенг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти ўзбек халқининг маънавий қадриятлари ва имкониятлари тикланишига, ўзини бошка халқлар оиласидаги тўла ҳуқуқли миллат сифатида англаб етишига кенг имкон яратмоқда. Тобора кенгайиб бораётган халқаро алоқалар жаҳон маданиятини янада чуқурроқ билиш, умуминсоний қадриятлардан баҳраманд бўлиш учун қулай замин яратмоқдаки, бу ўз навбатида ўзбек халкининг турли фаолият соҳаларидаги истеъдоди ривожланишига, унинг тадбиркорлик ва киришимлилик, бир неча чет тилларни ва компьютер технологияларини тез ўрганиб олиш каби иқтидорини рўёбга чиқишига, хориж мамлакатларга бориш, улар билан алоқалар ўрнатиш, дунё стандартлари буйича олий ўкув юртларида тахсил олиш имконини берди.



Асримизнинг глобал муаммоси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

       Бугун бутун инсониятни қаттиқ ташвишга солаётган, айтиш мумкинки, асримизнинг глобал муаммосига айланган терроризм балосига қарши кураш дунё ҳамжамиятининг долзарб вазифаси бўлиб турибди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва кўплаб халқаро, нодавлат ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари бу офатнинг олдини олиш, уни таг-томири билан қуритиш учун кескин чора-тадбирлар кўрмоқда. Чунки ХХI асрга келиб дунёда терроризмдан жабр кўрмаган бирорта давлатни топиб бўлмайди. 


        Ўзбекистон ҳам террорчилик ҳаракатларининг мудҳиш оқибатларини бир неча бор бошидан ўтказди. Мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов эса бу ўта оғир хавф-хатардан бутун дунёни ўз вақтида огоҳ этиб, ушбу иллатга қарши курашишда ҳамма давлатларни ҳамкорликка чақириб, аниқ таклифларни илгари сурган эди. Афсуски, кўп давлатлар раҳбарлари ўз куч-қудратига ишондими, терроризмга беписанд қарадими, ҳар ҳолда вақтида етарли хулоса чиқариб олмади. 2001 йил 11 сентабрда АҚШда содир этилган террорчилик хуружи ва унинг дахшатли оқибатлари терроризмга лоқайд қараб бўлмаслиги, бу офат чегара билмаслигини исботлади. Ўзбекистон Президенти халқаро терроризм хавф-хатари кўламини бошқалардан олдинроқ кўра билганини ҳаётнинг ўзи кўрсатди.


Ахборот глобаллашуви жараёнида баркамол авлод тарбияси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

           XX асрнинг иккинчи ярми, айниқса, унинг охирги 10 йиллигидан бошлаб ахборотлар оқими кўлами кескин ўсиб борди. Инсоният саноат асридан ахборот манбаи даврга ўтди, бу эса кўпгина фаолият соҳаларида сезиларли ўзгаришларга, дунёда ягона ахборот муҳитининг шаклланишига олиб келди. Ахборот энг асосий ишлаб чиқарувчи ресурслардан бирига, иқтисодиёт ва умуман, жамиятнинг ривожланиш пойдеворига айланмоқда. Бу эса инсоният томонидан ахборотларни қанчалик тез суръатларда қабул қилиш ва ўзлаштиришини тақозо этмоқда. Акс ҳолда ахборотлар мазмуни эскириб, ўз қийматини йўқотади. Ахборот алмашиш бўйича янги ахборот коммуникация технологияларининг жамият ҳаётига кириб келиши, давлатлараро ахборот чегараларини бузиб ўтди ҳамда ахборот алмашиш тезлигини минг маротаба ошириш ва ҳажмини орттириш имконини берди.


Глобаллашув жараёни, оммавий маданият ва ёшлар

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    Барча тарихий даврларда ҳам ёшлар тарбияси, уларнинг дунёқараши ва ўзлигини англаши масаласи мамлакат тараққиёти, мустақиллиги, келажагини кафолатловчи муҳим омил саналган. Абдулла Авлоний айтганларидек, “тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир“. Ёшлар тарбияси масаласи, айниқса бугунги даврда, глобаллашув жараёни ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олаётган шароитларда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда.     Тарих сабоқлари жамият тараққиётида ёш авлоднинг тарбияси савиясининг ўрнини нечоғлик муҳимлиги ҳар қандай даврда ҳам ўзининг маълум даражада исботини кўрсатган. Бу ўринда ўзбек халқининг буюк қомусий олими Абу Райҳон Беруний “Менга ёшларни кўрсатсангиз, мамлакатимиз эртаси қандай бўлишини айтиб бераман”, деган ҳикматини аълоҳида такидлаб ўтиш жоиздир.


Оилада маънавий тарбия-баркамоллик омили

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     Маънавий тарбия инсонлар ҳаётида ҳамиша бош мавзу бўлиб келган. Чунки маънавиятсиз инсон бўлмайди. Баъзи бир инсонни маънавияти юксакроқ, баъзисиники пастроқ бўлади. Яъни ҳар бир шахс, ҳар бир оила, ҳар бир жамоа ва ҳатто ҳар бир касб эгасининг ўзига хос шаклланган маънавияти бўлади.   Маънавият – инсоннинг маълум даражадаги жисмоний, ақлий, ахлоқий ва руҳий балоғати ва дунёқарашини ифодаловчи тушунчадир. Маънавият тушунчаси ўз ичига маданият, маърифат ва мафкура тушунчаларини сингдирсада, у анча кенг маънони қамрайди. Маънавият инсон ҳали хат-саводли, маърифатли, маданиятли бўлиб улгурмасдан олдинроқ  унинг тили, онги, тафаккури билан дунёга келади.


Шахс руҳий кечинмаларининг ижтимоий борлиқ қадриятларига боғлиқлиги

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

       Ҳиндистоннинг таниқли сиёсий арбоби Махатма Ганди шундай ёзган экан: «Мен уйимнинг дарвоза ва эшикларини маҳкам беркитиб ўтира олмайман. Чунки унга тоза ҳаво кириб туриши керак. Ва шу баробарида эшик ва деразаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб, хонадонимни ағдар-тўнтар қилиб, ўзимни йиқитиб ташлашини ҳам хоҳламайман».


        Бу сўзларни бугунги информацион хуружлар ва турли хил маълумотларнинг турли йўллар билан мамлакатимизга, умуман, бошқа мамлакатларга ҳам кириб келиб, у ёки бу минтақада асрлар мобайнида шаклланган қадриятлар, урф-одатлар, эътиқод шаклларига ва тарбия услубларига салбий ёки ижобий таъсири жараёнлари маъносида қўллаш ҳам мумкин. Зеро, дунёга юз очган ёшлар дунё тилларини бемалол эгаллаб, «интернетомания» касалига чалиниш арафасида турган Ўзбекистонга ҳам яхши, ҳам ёмон таъсирлар, хуружлар мавжудлиги шароитида шахснинг ўзини-ўзи психологик жиҳатдан салбий таъсиротлардан ҳимоя қила олиш имкониятларини кенгайтириш энг долзарб муаммолардан биридир.


Чемпионлар лигаси финалида Ўзбекистон байроғини ҳилпиратганлар «Реал Мадрид» ишқибозлари бўлиб чиқди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

«Реал Мадрид» ва «Атлетико Мадрид» футбол клублари ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси учрашуви вақтида Ўзбекистон байроғини ҳилпиратган мухлислар «Реал Мадрид»нинг ўзбекистонлик мухлислари бўлиб чиқди. Бу ҳақда OlamSport.com нашри хабар бермоқда.


Нашр учрашув вақтида телеэкранларда кўринарли қилиб Ўзбекистон байроғини мунтазам ҳилпиратиб турган ўзбекистонлик мухлисларнинг суратларини эълон қилган. Қайд этиш жоиз, Евро-2012 финал учрашуви вақтида бир қатор мухлислар стадионнинг телетрансляция вақтида мунтазам кўриниб турадиган қисмида Ўзбекистон байроғини мунтазам ҳилпиратиб туришган эди.Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигаси финал учрашуви 4:1 ҳисобида «Реал Мадрид» фойдасига ҳал бўлди ва жамоа ўз тарихида ўнинчи марта ушбу соврин эгасига айланди.Учрашув, ЎзМТРК «Спорт» телеканали трансляция ҳуқуқини сотиб олмаганлиги учун, Ўзбекистон телеканаллари орқали намойиш этилмади. Эътиборли томони, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашувни бевосита Лиссабондаги стадионда томоша қилишга муваффақ бўлди.


 


 


Қаҳҳоров Сарвар Сайфиддинович


Тошкент ислом университети талабаси

Mафкуравий иммунитетни шакллантириш зарурати

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

  Туғма  умумий иммунитет тизимидан фарқли равишда мафкуравий иммунитетни шакллантириб бориш ҳар бир инсон учун зарур. У дахлсизликни таъминлашга хизмат қилади. Мафкуравий иммунитет тизимининг асосий ва биринчи унсури бу билимдир. Аммо бугунги ахборот глобаллашуви даврида инсон кундалик ҳаётида турли-туман маълумотларга дуч келиши табиий. Диний экстремизм ва терроризмни ташвиқот қилувчилар ҳам дин ҳақидаги сохта, илмий асосга эга бўлмаган маълумотларни турли воситалар орқали омма  онгига сингдиришга ҳаракат қилмоқдалар. Уларга қарши  мафкуравий иммунитетни шакллантириш учун  инсон  объектив маълумотларда бохабар бўлиши, воқеъликни тўғри ва тўлиқ акс эттирадиган, маънавиятнинг бойиши ва жамиятнинг тараққиётига хизмат қиладиган билимларга эга бўлиши лозим. Бу бир томондан. Иккинчи томондан, бу билимлар ўз моҳият эътиборига кўра, Ватан, миллат, инсоният манфаатлари билан узвий боғлиқ бўлмоғи керак. 


Боланинг ўз-ўзини англашида оиланинг роли

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

   Бугунги мустақил Ўзбекистон ёшлари руҳиятига улуғ алломаларимиз тафаккуридан ўтган барҳаёт маърифатни сингдириш оила, маҳалла аҳлининг таълим тарбия масканларининг муҳим вазифасидир. Чунки баркамол авлодни тарбиялаш инсониятнинг энг ёрқин орзуси бўлиб қолган. Бундай орзудаги инсонлар ўз оиласи, маҳалласида камол топиб, азалий маърифатга, маънавиятга мансуб бўлган юртларнинг донишмандлари энг мўътабар зиёлилари, ҳукумдорлари ҳисобланганлар. Масалан, баркамол авлодни тарбиялаш борасида Фаробийнинг интилиши, “Фозил одамлар шаҳри” асаридаги жамият фуқароси – фозил кишини камол топтириш нияти ўз ифодасини топади.



Ахборот хуружи ва унинг салбий оқибатлари

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     Ахборот технологиялари ривожланган бир пайтда бутун дунёда глобаллашув жараёни давом этмоқда. Бугунги даврда ахборотга бўлган талаб ҳар қачонгидан кўра ҳам юқоридир. Шундай экан, холис ва ҳаққоний ахборотларни тарқатиш, омманинг бу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қондириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланмоқда. Замонавий ахборот технологиялари инсониятга ақлни шоширадиган даражада кенг имкониятлар туҳфа этаётганлигини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Аммо, танганинг икки томони бўлгани каби, бундай технологиялар турли бузғунчиликларни, ғаразли мақсадларни амалга оширишни ҳам қўллаб-қувватлайди. Тилимизда «ахборот уруши», «компютер жиноятчилиги», «кибертерроризм», «ахборот хуружи» каби сўзлар пайдо бўлмоқда.


Ёшларни ёт таъсирлардан асраш - долзарб вазифа

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

      Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ келажагимиз эгалари бўлган ёш авлоднинг таълим-тарбияси масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу аснода ёшларга оид давлат сиёсатининг хуқуқий асослари яратилиб, унинг ижроси доимий назорат қилиб борилмоқда. Сир эмаски, бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда ёшларимизни «ахборот хуружи» ва «оммавий маданият» сингари таъсирлардан химоя қилиш барчамиз учун масъулиятли вазифадир. Бунинг учун эса энг аввало ёшларнинг онгида ватанпарварлик, миллий ғурур туйғуларини уйғотиш, мафкуравий иммунитетни янада кучайтириш, пировардида комил инсонларни тарбиялаш  давр талабига айланиб бормокда.



Уяли алоқа воситаси зарарлими?

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
  •  Тарихга ахборот асри сифатида кираётган ХХI асрнинг бошиданоқ фан-техниканинг оламшумул кашфиёти ҳисобланган интернет ҳаётнинг барча жабҳаларини ўргимчакдай ўраб олди. Асосан овоз узатиш воситаси сифатида юзага келган уяли алоқа орқали эндиликда оддий тасвирдан ташқари видео тасвирлар, филмларни қабул қилиш ва узатиш имконияти пайдо бўлмоқда.

Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

  Она диёримизда фасллар келинчаги баҳор кезмоқда, табиат уйғонмоқда, табиатдаги янгиланиш яшариш, озод ва обод ватанимизга наврўзи олам кириб келганидан мужда бермоқда. Эзгулик, муҳаббат, ҳайр-саҳоват, шафқат ва шафоат айёми қалбларга олам-олам сурур, янгидан-янги орзу-ҳаваслар бахш этмоқда.   Юртимизда бу гал ҳам  салмоқли ютуқлари, мўл-кўл орзулари, эзгу тилаклари билан Наврўз шодиёналари ҳукм сурмоқда.



Талаба ёшларда ижобий психологик иммунитетни шакллантири

Блог им. sarvar1

     Ҳозирги энг муҳим, энг долзарб вазифамиз – жамиятимиз аъзоларини, авваламбор, вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, уларнинг қалбида миллий ғоя, миллий мафкура, ўз Ватанига меҳр-садоқат туйғусини уйғотиш, ўзлигини англаш, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир.Бу вазифалар мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифаларидир.


Хўш, мафкуравий иммунитетнинг ўзи нима? “Мафкуравий иммунитет (лотинча – бирор нарсадан халос қилиш) – шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоялашга хизмат қилувчи тизимдир.