avatar
Куч
854.11
Рейтинг
+344.89

Qahhorov Sarvar Sayfiddinovich

Мақолалар

Toshkent islom universitetining Talabalar turar joyida “Globallashuv sharoitida tariqatlar” mavzusida davra suhbati bo`lib o`tdi

Илм-фан
18-mart kuni universitetning Talabalar turar joyida “Islomshunoslik” kafedrasi dotsenti H.Yo`ldoshхo`jayev ishtirokida “Globallashuv sharoitida tariqatlar” mavzusida davra suhbati bo`lib o`tdi.
Davra suhbatida globallashuv jarayonlari, uning mazmun-mohiyati, tasavvuf ta`limoti hamda tariqatlarning shakllanish tariхi,

“ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ КУБОГИ” мусобақаси

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
6-8 ноябрь кунлари Тошкент ислом университети Талабалар турар жойи Талабалар Кенгаши ташаббуси билан Тошкент ислом университети Талабалар турар жойида яшовчи талабалар ўртасида футбол бўйича анъанавий “ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ КУБОГИ” мусобақаси ўтказилди.

Ёшлар маънавий тарбиясига “Селфи”нинг ижобий ва салбий таъсири

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Мамлакатимизда ишлаб чиқилган киноасарлар ва телекўрсатувларнинг  “томоша” объектидан тарбияловчи восита сифатида фойдаланиш, талаба-ёшларнинг замонавий долзарб мавзулар бўйича дунёқарашини кенгайтириш мақсадида Тошкент ислом университети Талабалар турар жойида ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари соат 1800 да“Кинолекторий” ташкил этилган.

“Одоб – инсон зийнати”

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари мажмуасининг 2015 йил 11-февралдаги 15-сон (07-07/1-76) мажлис баёни билан тасдиқланган “Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар Дастури” ижроси юзасидан 26-май куни Тошкент ислом университети Талабалар турар жойида “Манбалар хазинаси” мудири Бурхониддин Аҳмедов билан “Одоб – инсон зийнати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Устоз Бурхониддин Аҳмедов “Агар инсонда одоб-ахлоқ бўлмаса, бу унинг нуқсонидир, одоб-ахлоқ инсоннинг энг гўзал хулқларидан ҳисобланади. Даставвал ахлоқ ҳақида тўхталиб ўтсак, ахлоқ Аллоҳ томонидан инсонга берилган энг азиз неъматлардан бири. Кишининг ахлоқи унинг зийнати ҳисоблади. Ахлоқи юксак инсонлар ҳар доим ҳар жойда ўз ўрнига ўз мавқеига эга бўладилар. Улар жамоанинг энг ҳурматли кишисига айланадилар.”- дея айтиб ўтди.

Мустақил фикрга эгамисиз? Марҳамат!

Toshkent islom universiteti
Илм-фан


     Мамлакатимизда ишлаб чиқилган киноасарлар ва телекўрсатувларнинг  “томоша” объектидан тарбияловчи восита сифатида фойдаланиш, талаба-ёшларнинг замонавий долзарб мавзулар бўйича дунёқарашини кенгайтириш мақсадида Тошкент ислом университети Талабалар турар жойида ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари соат 1800 да“Кинолекторий” ташкил этилди. “Кинолекторий”нинг дастлабки мавзуси “ЁШЛАР МАЬНАВИЙ ТАРБИЯСИГА ШЕЬР, МУСИҚА ВА ТАСВИРНИНГ ТАЬСИРИ” деб номланди.
      “Кинолекторий” талабаларнинг қизғин баҳс-мунозарасига бой тарзда бўлиб ўтди.


Sharqda psixologiya fanining otasi kim bo`lgan?

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Abu Ali ibn Sino o’z davrining barcha sohasiga, jumladan, psixologiyaga ham katta e’tibor bergan olimdir. O’shandan oldin ilgari o’tgan bir necha olimlar: Yaqub bin Isaak al-Kindi, Abu Nasr Farobiy, Abu Bakr Roziy va boshqalar psixologiya masalalariga qiziqishgan. Ular psixologiyaga doir mashhur asarlar yozgan bo’lsalar ham o’zlarining falsafaga oid asarlarida psixologiyaga oid turli xil muammolarni hal qilishga harakat qilganlar. Abu Ali ibn Sinoning ilmiy merosini o’rganish shuni ko’rsatdiki, buyuk mutafakkir psixologiyaga doir masalalar bilan ko’proq qiziqqan va maxsus asarlar yozib qoldirgan: jumladan, “Jon to’g’risida risola” (“Risola fi-al-nafs”), “Psixologiya to’g’risida risola” (“Risoladar revanshinosi”), “Kitob al-ta’bir” (“Tushni yo’yish kitobi”), “Jon-rux haqida kitob” (“Kitob al-muhjat”). Bulardan tashqari, Ibn Sinoning yirik falsafiy, tibbiy asarlaridan “Tib qonunlari” (“Kitob al-Qonun fit-tib”), “Shifo beruvchi kitob” (“Kitob an-najot”) va “Donishnoma”da psixologiyaga oid alohida bo’limlar mavjuddir.

"Талабалар турар жойи кубоги" футбол мусобақаси ўтказилди

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
Талабалар турар жойи талабалари ўртасида аввалдан мавжуд бўлган дўстона муносабатларни, спорт соҳасидаги бирдамликни янада кенг тарғиб қилиш мақсадида Тошкент ислом университети Талабалар турар жойида талабаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Талабаларни қизиқтирган спорт турлари буйича Тошкент ислом университетида спорт тўгараклари мавжуд. Бундай қулай шароитлардан унумли фойдаланиш талабаларнинг ихтиёридадир.

Одоб-инсон зийнати

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
1 апрель куни Тошкент ислом университети Талабалар турар жойида “Одоб-инсон зийнати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Исломшунослик кафедраси ўқитувчиси А.Оллақулов иштирок этди.

“Ўзбекистон ёшлари дунёқараши ва маданиятига миллий ва диний анъана ва урф-одатларнинг таъсири”

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари мажмуасининг 2015 йил 11 февралдаги 15-сон (07-07/1-76) мажлис баёни билан тасдиқланган “Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар Дастури” ижроси юзасидан 3-апрель куни Тошкент  ислом  университети Талабалар турар жойида “Ўзбекистон ёшлари дунёқараши ва маданиятига миллий ва диний анъана ва урф-одатларнинг таъсири” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.


   Давра суҳбатида Тошкент ислом университети “Тарих” кафедраси профессор ўқитувчилари: т.ф.д С.Агзамхаджаев, т.ф.д А.Аширов, Р.Раҳматжонов, Н.Насруллаев ва Л.Абдулқодировлар қатнашдилар.


       Истиқлол йилларида ёшларга каратилаётган эътибор ҳар қачонгиданда муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки жамиятнинг етакчи кучи бўлган ёшлар эртамиз эгалари, келажагимиз давомчилари ҳисобланади. “Ёшларимизни ўз мустақил фикрига эга бўлган, барча соҳаларда дунёдаги тенгдошлари билан беллаша оладиган, биз бошлаган ишларнинг муносиб давомчилари, мард ва жасур, комил инсонлар килиб тарбиялаш – бу нафакат бахт, айни пайтда ўзбек халқининг қадимий шухратини қайта тиклаш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, ривожланган давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллашининг асосий шарти ва гаровидир, – деб таъкидлади Р.Раҳматжонов.


Ота-онасиз қолган болалар билан олиб бориладиган ижтимоий-педагогик фаолият

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Манбаларда оиладаги мавжуд муҳит, оила аъзоларининг бир-бирлари билан ўзаро муносабатига кўра оилаларнинг қуйидаги турлари кўрсатилган:


1) тинч, бахтли оилалар (уларда вазифалар муваффақиятли бажарилади, оила аъзолари ўртасида ўзаро зиддиятлар  юзага келмайди; ҳар бир ишни бажаришдан олдин маслаҳатлашилади, агарда муаммолар юзага келса, биргаликда, ҳамжиҳатликда ҳал қилинади);


2) ижтимоий хавф мавжуд бўлган оилалар (фарзандларни тарбиялашда муаммолар кўзга ташланади);


3) нотинч оилалар (доимий жанжаллар ҳукмрон бўлиб, фарзанд тарбиясида катта қийинчиликлар сезилади);


4) асоциал оилалар (ота-оналар ахлоқсиз ҳаёт кечиришади; оилада санитария-гигиена қоидаларига амал қилинмайди, болалар назоратсиз қолдирилади).


“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмуни” ҳамда “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусида давра суҳбати

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Тошкент ислом университети Талабалар турар жойида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмуни” ҳамда “Одам савдоси – давр муаммоси” тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.


       Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Конституциявий ҳуқуқ кафедраси профессор-ўқитувчилари: подполковник, юридик фанлар номзоди Г.С.Тастанбекова, майор К.Ю.Омонлиқов ва Тошкент ислом университети “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси доценти Н.Юсупова иштирок этди.


     


Ёшларни оилавий қадриятлар асосида тарбиялашда аёлларнинг роли

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

       Шиддат билан ривожланаётган ҳозирги даврда ёшларнинг биринчи навбатда ўзини англай билиши, мақсадни тўғри белгилаб, унга эришиш йулларини ва ҳаётнинг мазмунини белгилай олиш кўникмаларини шакллантириш, умуман олганда уларнинг ижтимоий-сиёсий дунёқарашини юқори даражада шакллантириш ҳозирги кун давр талабидир.


      Мустақил давлатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги ислоҳотларнинг асл мақсади, энг аввало, мамлакатимиз аҳолиси учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишдан иборат. Ёшларни замон талаблари асосида пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, жамиятда муносиб ўрин топиши учун ҳозирда барча шарт-шароитлар яратилган. Ёшларда миллий қадриятларимизни улуғлаш руҳини тарбиялаш ҳам улуғвор бир вазифадир. Бундай буюк вазифани амалга оширишда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигининг аҳамияти катта ва бу ҳозирги вақтда яққол кўзга ташланиб турибди.


Энг буюк жасорат

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

  “Энг буюк жасорат – бу маънавий жасоратдир” И.Каримов


  


   Ҳаёт доимий синов майдони сифатида ҳам таърифланади. Унинг асл маъноси эса ана шу майдондаги тинимсиз кураш, қийинчиликларни енгиб, инсонга хос улуғворлик, покликни асраб қолишдан иборат. Оддийгина майса ҳаёт учун курашиб, тош қотган ер бағрини ёриб чиқади, ҳар бир жонзот ўз наслини сақлаш учун курашади. Жасорат намуналарини кўрсатади. Инсон ҳаёти ҳам ана шундай тинимсиз курашдан иборат. Аммо инсонга бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ буюк неъмат – ақл ато этилган руҳият берилган. У нафақат жисми, балки кўпроқ руҳияти талаблари билан яшайди, онгли ҳаёт кечириш учун ички дунёси, маънавий оламига суянади.  Айни маънавий тамойиллар асосида одамзод қадим-қадимдан дунёни диалектик идрок этиб, икки куч – ёруғлик ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги доимий кураш сифатида талқин этиб келган, эзгуликка интилиб яшаган. 


 


 


 



Qanday qilib erta uyg`onish mumkin?

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

       Ertalab uyqudan barvaqt uyg‘onish hammaning ham qo‘lidan kelavermaydi. Ayniqsa, odam uyquga kech yotganda, buni uddalash mushkul. O‘zi nima uchun erta turish kerak? Bu shunchalik muhimmi? Odamlar o‘z ishlari, kun tartiblariga ko‘ra ertalab qachon uyqudan turishni o‘zlari hal qilsa bo‘lmaydimi? Bo‘ladi. Aslida ham ko‘pchilik shunday qiladi. Lekin erta turish zarur bo‘la turib, buni eplolmaydiganlar bor. Kech turishi oqibatida ishga, o‘qishga kech qolib, rahbariyatdan dakki eshitib yuradiganlar qancha oramizda?! Biz bu yerda ayni shu mavzu atrofida fikr yuritmoqchimiz. Erta turishning qanday hikmati va foydalari bor va bunga qanday erishish mumkin kabi savollarga ushbu maqolada javob topishga harakat qilamiz.


Ko'hinur afsonasi yoxud olamning ikki yarim kunlik sarfiga teng olmos

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Bugungi kunda Zahiriddin Muhammad Bobur nomi nafaqat yurtimizda, balki butun dunyoda hurmat bilan tilga olinadi. Ammo men uning to‘ng‘ich o‘g‘li shahzoda Humoyun Mirzoning oriyatiga berilgan yuksak baho haqida so‘z yuritmoqchiman


  Ma'lumki, Bobur hind tuprog‘iga ilk qadam qo‘ygan paytida Hindistonda hokimiyat parokandalikka yuz tutgan edi. Xususan, Gvalior viloyatida roja Bikramaditya hokimlik qilayotgan edi (u Shamsobodda Ibrohim Lodi bilan bo‘lgan jangda vafot etadi). Panipatdagi g‘alabadan so‘ng Humoyun boshliq qo‘shin Dehlidan o‘tib ketma-ket qasrlarni ishg‘ol qilib boradi. O'sha qasrlarning birida roja Bikramadityaning xotini, bo‘y yetgan ikki qizi va bir o‘g‘li yashardi.


Rojaning 20 yoshlardagi o‘g‘li Humoyunni iliq qarshi oladi. Otasining qotilini o‘ldirgani uchun minnatdorchilik bildiradi. Humoyun ham unga va uning oilasiga iliq muomalada bo‘ladi. O'sha kecha Vays ismli bir bekni elliktacha yigiti bilan rojaning qasrida qoldirib, o‘zi qasrning hovlisidagi boqqa chodir tiktirib, o‘sha yerda tunaydi. Kechasi qasrda qo‘qqisdan to‘polon ko‘tariladi. Humoyun tezda qo‘riqchilari bilan qasrga kirsa, Vaysning yigitlaridan biri ichki eshik oldida qonga belanib o‘lib yotibdi. Ikkinchi qavatning zinapoyasida turgan o‘n sakkiz yoshli go‘zal qiz chuvalib yotgan ipak sarisini titroq qo‘llari bilan olib, yalang yelkasiga yopishga urinayapti.


Ўзбек талабасининг психологик портретини яратиш

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

       Талабалик йилларида ёшларнинг ҳаёти ва фаолиятида ўзини ўзи камолатга етказиш жараёни муҳим роль  ўйнайди, лекин ўзини бошқаришнинг таркибий қисмлари  (ўзини-ўзи тахлил қилиш, назорат этиш, бахолаш, текшириш ва бошқалар) ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Талаба шахсининг такомиллашувида бундай  таркибий қисмларлардаги объектив қарама-қаршиликлар эса ўз шахсиятига нисбатан ички ишончсизликни,  ўқишга нисбатан эса салбий муносабатни вужудга келтиради. Жумладан ўқув  йили бошида талабада кўтаринки кайфият, олий ўқув юртига кирганида завқу-шавқ туйғуси кузатилса, таълимнинг шарт-шароитлари, мазмуни- мохияти, кун тартиби, муайян қонун-қоидалар  билан яқиндан танишиш натижасида  унинг руҳиятида кескин тушкунлик рўй беради. Юқорида айтилган ички ва ташқи воситалар, омиллар  таъсири оқибатида унинг руҳий дунёсида  умидсизлик, руҳий парокандалик кайфияти, яъни истиқболга ишончсизлик, иккиланиш, хадиксираш, каби салбий хис-туйғулар намаён бўлади. 


        Ўспиринлик даври хулққа, воқеликка бахо бериш  имкониятидан ташқари талаб қўйиш  ва қатъиятлилик  хусусияти билан  фарқланади. Шунинг учун талабалар ҳар доим принципиал  бўла олмайдилар.  Баъзан қатъиятлилик салбий муносабатга ҳам айланади. Талабаларнинг ўқитувчи тавсияларини  инкор қилиши низоларни келтириб чиқаради.


Алишер Навоий таваллудининг 574-йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532-йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

        Тошкент  ислом  университети Талабалар  турар  жойида “Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг маънавий меъроси” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.


         Давра суҳбатида Тошкент  ислом  университети ректори  Р.В.Абдуллаев, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор У.Ғофуров, Ахборот ресурс маркази директори  Н.Мирхожиева, Алишер Навоий номидаги "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" музейи ҳодими т.ф.д. Н.Низомиддинов, Архитектура ва қурилиш институти катта ўқитувчиси т.ф.н. Н.Муҳамедов, Ахборот ресурс маркази ходимлари, Талабалар  турар  жойининг 80 нафар талабалар қатнашди.


       Р.Абдуллаев ҳазрат Навоийнинг сўз мулкининг султони эканлиги,  асарларида эса инсоннинг образи, инсонийлик фазилатлари асосий ўринни эгаллаши ҳақида таъкидлади. Шунингдек, Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатгани, унинг асарлари, шеърияти қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб вазифасини ўтагани, мадрасаларда кенг ўрганилгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.


“Milliy Armiyamiz – mustaqilligimizning, tinch va osoyishta hayotimizning mustahkam kafolatidir”

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

     Aziz yurtdoshlar bunday  qutlug‘ ayyom kunda Vatanimiz Qurolli Kuchlari safida jasorat va matonat ko‘rsatib xizmat qilayotgan, kerak bo‘lsa o‘zini hayotini ham bag‘ishlab Vatan himoyasi yo‘lidagi sharafli burchini ado etayotgan barcha harbiy xizmatchilarni bugungi bayram bilan muborakbod etamiz.


Vatan himoyachilari kunini bayram qilish bugungi hayotimizdagi eng sharafli voqealardan biriga aylanib qoldi. Bu bayramning mavqei, ma’no-mohiyati ulug‘ va yuqori bo‘lib, ayni chog‘da butun xalqimizga, ota-onalarga, opa-singillarga, o‘sib kelayotgan navqiron avlodlarimiz-farzandlarimizga ham birday taalluqlidir. Demakki, Vatan himoyachilari kuni chin ma’noda umumxalq bayramidir.


     


9-yanvar kuni Toshkent islom universiteti Talabalar turar joyida  14-yanvar Vatan himoyachilari kuni ham Qurolli Kuchlarimizning 23 yilligi munosabati bilan “Milliy Armiyamiz – mustaqilligimizning, tinch va osoyishta hayotimizning mustahkam kafolatidir” mavzusida Toshkent Oliy Umumqo’shin Qo’mondonlik bilim yurti podpolkovnigi M.To’rayev va kursantlar ishtirokida talabalar bilan davra suhbati bo’lib o’tdi.


KONSTITUTSIYA-BOSH QOMUSIMIZ!

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

 



        Antik davrning buyuk donishmandi Arastuning o’sha davrda: “Qonun hukmron bo’lmagan joyda davlat tuzumining har qanday shakliga o’rin yo’q.”- degan jumlasi bugun XXl asrda ham o’z ahamiyatini  yo’qotmagan. O’z   hududida  huquqiy,  demokratik, shu  bilan   birga  fuqorolik  jamiyati    qurmoqchi  bo’lgan,  inson   huquqlarini   ustuvor qo’ygan har bir davlat bu jabhada o’z modeliga   ega  bo’lishi   kerak.


         Darhaqiqat,   dunyoning  eng rivojlangan   davlatlari  ham   o’z  yutuqlari    va  mustahkam   o’rniga,   avvalo,  qonun  ustuvorligi,  shuningdek,   adolatli  davlat   tuzumi   tufayli  erishganligi   hammamizga ma’lum. Jahon  hamjamiyatiga  qo’shilgan  yoki   bunga  harakat  qilayotgan,  har   sohada  o’z  o’rni   va  so’ziga  ega   bo’lishga  intilayotgan   yosh   davlat, tenglar   ichra   teng  bo’lishi   uchun    uning o’z qonunlari, qonunlarning yaxlit jamlanmasi  hisoblangan-  Konstitutsiyasi     mukammal   va   mustahkam  bo’lishi    muhimdir. Kundan  kun    rivojlanayotgan    yosh  davlatimiz   ham   bularga   alohida   e’tibor   qaratib kelmoqda.