Конституция-бахтли ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси
Toshkent islom universiteti bitiruvchilariТошкент ислом университети Талабалар турар жойида “Конституция-бахтли ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати давомида Тошкент ислом университети “Миллий ғоя, манавият асослари ва ҳуқуқ талими” кафедраси ўқитувчиcи Ж.Хотамов, Тошкент Давлат юридик университети “Фуқоролик процессуал ва ҳўжалик процессуал ҳуқуқи” кафедраси ўқитувчиси С.Бозоров, Талабалар турар жойининг 85нафар талабалари.
“Миллий ғоя, манавият асослари ва ҳуқуқ талими” кафедраси ўқитувчиcи Ж.Хотамов конституциямизнинг қабул қилинганлигига 22 йил бўлганлиги билан барчани табрилкаб, бугунги кунда асосий қомусимиз ҳисобланган конституция фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга кафил бўлаётганини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, “Конституция-бахтли ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси” номли давра суҳбатини қуйидаги жумлалар билан бошлади :
Мустақилликка эришганимиздан сўнг қилинган энг буюк ишлардан бири бу ўз мустақил конституциямизни қабул қилганимиздир. Бу конституциямиз фуқаролар турмуш тарзини яхши томонга ўзгартириш, мамлакатимиз ижтимоий, сиёсий ҳаётини янада яхшилаш учун ҳуқуқий пойдевор бўлганлигини айтиб ўтди. “Бош Қомусимиз”, “Асосий Қонунимиз” дея улуғланган конститутсиямизга ушбу сифатларнинг берилиши бежиз эмаслиги ҳақида маълумот берди.Шунингдек конституциямизнинг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди деб таъкидланган. Зеро ҳозирда фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги янада ривожланиб бораётган бўлсада, ушбу тушунчаларни ғараз ниятдаги кимсалар турли ҳил талқин қилиб, ёшларимизнинг онгига зарарли қарашларни сингдиришга ҳаракат қилаётганлигини ва бу хавфдан доимо огоҳ туруш заруратини ўз навбатида таъкидлаб ўтди.