Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари мажмуасининг 2015 йил 11 февралдаги 15-сон (07-07/1-76) мажлис баёни билан тасдиқланган “Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар Дастури” ижроси юзасидан 3-апрель куни Тошкент ислом университети Талабалар турар жойида “Ўзбекистон ёшлари дунёқараши ва маданиятига миллий ва диний анъана ва урф-одатларнинг таъсири” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Тошкент ислом университети “Тарих” кафедраси профессор ўқитувчилари: т.ф.д С.Агзамхаджаев, т.ф.д А.Аширов, Р.Раҳматжонов, Н.Насруллаев ва Л.Абдулқодировлар қатнашдилар.
Истиқлол йилларида ёшларга каратилаётган эътибор ҳар қачонгиданда муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки жамиятнинг етакчи кучи бўлган ёшлар эртамиз эгалари, келажагимиз давомчилари ҳисобланади. “Ёшларимизни ўз мустақил фикрига эга бўлган, барча соҳаларда дунёдаги тенгдошлари билан беллаша оладиган, биз бошлаган ишларнинг муносиб давомчилари, мард ва жасур, комил инсонлар килиб тарбиялаш – бу нафакат бахт, айни пайтда ўзбек халқининг қадимий шухратини қайта тиклаш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, ривожланган давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллашининг асосий шарти ва гаровидир, – деб таъкидлади Р.Раҳматжонов.